"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка Германия чемпионатининг 13-тури доирасидаги "Унион" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"Бу муҳим ғалаба эди. "Вердер"дан учралган мағлубиятга муносабатни кўрсатиш муҳим эди. Асосийси ғалаба қозониш эди, лекин ўйин мукаммал бўлмаганини биламиз. Ҳужумларимизни олдинга силжитишда бироз омадимиз келмади. Иккинчи голни урганингизда, рақиблар тушкунликка тушиб қолади. Бу вазифани осонлаштиради. Ўйин охирига келиб баҳс қизиб кетди", - деди Горецка клуб матбуот хизматига.
"Бавария" ҳисобида 44 очко бор ва турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. "Унион" 14 очко билан 15-ўринда.