Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

"Фейеноорд" ПСВнинг иккита ажойиб сериясини тўхтатди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 24 январь куни Роттердамнинг "Фейеноорд" клуби Нидерландия кубоги 1/8 финалида ПСВ Эйндховенни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол ўйиннинг 31-дақиқасида ярим ҳимоячи Квинтен Тимбер томонидан киритилди.

Шу тариқа, ПСВнинг икки мағлубиятсиз серияси бирданига якунланди. Нидерландия кубогида Эйндховен клуби олдинги 11 ўйинда ғалаба қозонган бўлса, ушбу серия давомида "қизил-оқлар" икки марта кубокни қўлга киритишди. Барча турнирларда ПСВ сўнгги 20 учрашувда мағлуб бўлмаган, бу давр мобайнида 16 ғалаба ва 4 марта дуранг қайд этган.

Эйндховен 18 учрашувдан кейин 52 очко билан Эредивизия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва чемпионат бошланганидан бери атиги икки очко йўқотди. ПСВнинг энг яқин таъқибчиси "Фейеноорд" бўлиб, у 10 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 10:38, 25.01.2024.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик