"Манчестер Юнайтед" ўртоқлик учрашувида "Бёрнли"га имкониятни бой берди.
Ўйин чоршанба куни Каррингтондаги "Манчестер Юнайтед" базасида ёпиқ режимда бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
The Athletic нашри хабарига кўра, "манкунианликлар" сафида ягона гол бразилиялик вингер Антони томонидан киритилган - у пенальтини голга айлантирган. 23 ёшли футболчи жорий мавсумда 22 та расмий ўйинда гол ура олмади.
Ушбу учрашувда "МЮ" ҳимоячилари Гарри Магуайр, Люк Шоу, Лисандро Мартинес, ярим ҳимоячи Каземиро ва вингер Амад Диаллолар иштирок этишди. Беш нафар футболчи ҳам жароҳатлардан сўнг сафга қайтишди.
Футболчилар майдонда 45-60 дақиқа вақт ўтказишди, ярим ҳимоячи Факундо Пельистри ҳам ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойида "Бёрнли" Каррингтонда "Манчестер Юнайтед"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.