Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Эмери: "Англияда бошқа чемпионатларга қараганда соврин ютиш қийинроқ"

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Англияда совринларни ютиш бошқа лигалардан кўра қийинроқ эканини айтди.

Эмери мураббийлик фаолияти давомида 4 марта Европа лигасида ғолиб чиққан. Унаи Испания ва Францияда ҳам совринларни қўлга киритди.

Англиядаги аввалги фаолиятида, "Арсенал"ни бошқарганида, Эмери қуруқ қўл билан қолганди. Унаи буни ўзгартиришни хоҳлайди ва "Астон Вилла" жума куни "Челси"ни қабул қиладиган Англия кубоги у учун имконият бўлиши мумкин.

"Мен ушбу мусобақада ғолиб бўлишни хоҳлайман. Кубокни қўлга киритиш ҳар доим қийин, Англияда эса бошқа мамлакатларникига қараганда қийинроқ. Мен нимагадир эришмоқчиман, лекин бу ҳар сафар синов.

Бошқа кубок мусобақаларида, Испания, Франция ёки Англияда эришган барча ютуқларим мен учун ўрганиш тажрибаси бўлди.

Мен "Арсенал"да ёки ўтган йили бу ерда, "Астон Вилла"да бўлганимда Англияда муваффақиятга эриша олмадим, лекин менда кўп имкониятлар бўлмади. Умид қиламанки, бундан кўпроқ бўлади", - деди Эмери BBC билан суҳбатда.

Киритилди: 10:38, 26.01.2024.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.