"Сельта"га янги келган Хавьер Манкильо ўз баёноти билан испан журналистларини ҳайратда қолдирди.
Ҳимоячи ўтган ҳафта "Ньюкасл"ни эркин агент сифатида тарк этиб, ватанига қайтганди. 29 ёшли футболчи олти ярим йил давомида "қарғалар" сафида ўйнади ва Aнглия чемпионати, унинг фикрича, савия бўйича Испания чемпионатидан анча устун.
"Сельта"га ўтиш қарори мен учун осон бўлди. Биламан, Рафа Бенитес ажойиб мураббий, мен уни "Ньюкасл"да аллақачон билардим ва у мени бу ерга келишга кўндирган.
Премьер-лига ва Ла Лига ўртасидаги фарқ? Чемпионатлар орасида фарқ бор - Премьер-лига Ла Лигадан бир поғона юқорида. Aммо бунинг аҳамияти йўқ", - деди Манкильо.