Бразилия футбол федерацияси “Монако” спорт директори Тьяго Скурони терма жамоада худди шундай лавозимни эгаллашни таклиф қилди.
42 ёшли бразилиялик мутахассис бутун эътиборини "Монако"даги ишига қаратгани учун таклифни рад этди.
Скуро француз клубида ўтган ёздан бери ишлаб келмоқда. Октябрь ойида у "Монако" бошқарувига аъзо бўлди.
Бунгача бразилиялик фақат ўз ватанида ишлаган - у Бразилиянинг бир қанча клублари, хусусан, "Ред Булл Бразил" ва "Крузейро" клубларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.