"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Юрген Клоппнинг мюнхенликлар жамоасидаги эҳтимолий фаолияти ҳақида гапирди.
Дарвозабоннинг таъкидлашича, кўп нарса мутахассиснинг ўзига боғлиқ бўлади, чунки "Бавария" унинг тайинланишига қарши бўлмаса керак, чунки у барча футболчи ва спортчилар томонидан катта ҳурматга сазовор бўлган.
"Менимча, у, албатта, "Бавария"да ишлаши мумкин бўлган потенциал номзод. У хоҳлайдими, албатта, бу унинг иши. Балки у аввал танаффус қилмоқчидир", - дея Нойернинг сўзларини келтиради Bild.