Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Англия кубоги. «Манчестер Юнайтед» қуйи дивизион клубини қийинчилик билан мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия кубогининг 4-босқичи доирасида «Манчестер Юнайтед» бугун сафарда «Ньюпорт» клуби меҳмони бўлиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 7-дақиқасида меҳмонлар сардори Бруну Фернандеш ҳисобни очган бўлса, 13-дақиқада Кобби Майну фарқни иккитага оширди.

Шундан сўнг гол уриш навбати мезбонларга келди. 36-дақиқада Брин Моррис, 47-дақиқада эса Уилл Эванс тўп киритиб, мувозанатни тиклашди.

68-дақиқада Антони аниқ зарба билан "МЮ"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 94-дақиқада Расмус Хейлунд якуний ҳисобни ўрнатди.

«МЮ» нимчорак финалда «Бристоль Сити» – «Ноттингем Форест» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Англия кубоги, 1/16 финал
Ньюпорт – Манчестер Юнайтед 2:4 (1:2, 1:2)
Голлар: 0:1 – 7 Бруну Фернандеш, 0:2 – 13 Майну, 1:2 – 36 Моррис, 2:2 – 47 Эванс, 2:3 – 68 Антони, 2:4 – 90 Хейлунд.
Ньюпорт – Таунсенд, Беннетт (Baker, 79), Кларк, Дилэйни, Льюис (Пэйн, 70), Уилдиг (Плейер, 78), Моррис, Чарсли (Вайт, 78), Маклолин, Палмер-Хоулден (Вуд, 90), Эванс.
Манчестер Юнайтед – Байиндир, Диогу Далот, Варан (Эванс, 90), Мартинес (Магуайр, 89), Шоу (Камбвала, 82), Каземиро (Мактоминей, 81), Бруну Фернандеш, Майну, Антони (Форсон, 88), Гарначо, Хейлунд.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (72).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:35, 28.01.2024.
Ўқилди: 1445 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.