Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Жепаров Кей-лигага қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бугун тушдан кейин Жанубий Корея нашрларининг деярли барчаси Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаровнинг Кей-лигага қайтиши ҳақидаги хабарларни чоп этди.

Футболчига “Сёнгнам Илва Чунма” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клубга алоқадор манбалардан бирининг хабарига кўра, “Сёнгнамликлар ва Жепаров ўртасидаги музокаралар якуний босқичга келди. Тез орада Жепаров клуб машғулотларида пайдо бўлади”.

Ҳозирда Сёнгнамликлар Жежудо оролида қишки ўқув машғулот-йиғинларини ўтказишмоқда ва манбаларнинг маълумотига кўра, Сервер Жепаров ушбу ҳафтадаёқ клуб базасига етиб келиши мумкин экан.

“Спортс Чосон” нашри хабарига таянадиган бўлсак, “Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси яна Кей-лигада тўп суриши мумкин. Жепаров 2010 йили “Сеул” таркибида клубининг ўн йиллик танаффусдан сўнг чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишида улкан ҳисса қўшган ва кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўлганди. Ўша пайтда сеулликлар мураббийлар штабида фаолият юритган Ан Ик Су ҳозирда “Сёнгнам”да бошқарувни қўлига олган. Ушбу мураббий Жепаров билан илиқ муносабатларни сақлаб қолганлиги ҳам трансферга туртки берган бўлиши мумкин”.

Маълум бўлишича, сёнгнамликлар январдан буён Жепаровни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилмоқдалар. Эслатиб ўтамиз, “Сёнгнам Илва Чунма” клуби ўтган мавсумда Кей-лигада 12-ўринни банд этганди.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:29, 11.02.2013.
Ўқилди: 8281 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [2869]

Салоҳ: «У клубни тарк этганида йиғлаганман» [2798]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2233]

Фергюсоннинг тоби қочди [1911]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [1892]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1796]

"Реал" "Челси" ва "Арсенал"га Эндрикнинг келажаги ҳақидаги ўз позициясини маълум қилди — ТЕАМталк [1793]

Флорентино Перес «Ювентус» юлдузига қизиқиш билдирмоқда [1687]

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» мураббийини таклиф қилмоқчи [1515]

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [1498]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик