Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жаъфар Ирисметов: «Осиё кубоги финалида Ўзбекистон - Тожикистон тўқнашуви бўлишини истардим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида Осиё кубоги ҳақидаги яна бир қатор саволларга жавоб берди.

– Ўзбекистонни нимчорак финалда Таиландга қарши ўйин кутиб турибди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит ҳисобланади. Сизнинг тахминингиз қандай?
– Очиғини айтсам, ушбу мусобақада сюрпризлар рўй беряпти. Ўзингиз ҳам Тожикистоннинг БААга қарши ўйинини кўрдингиз. Аммо мен учун уларнинг ғалабаси кутилмаган ҳол бўлмади.

Бизникилар эса, албатта, кучлироқ, аммо Таиландни менсимаслик яхши оқибатларга олиб келмайди. Чунки бу жамоа 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормади. Жамоа ҳимояда тартибли ўйин намойиш этади. Шу боис, ўйин пенальтилар сериясигача етиб бориши мумкин. Тахминимча, тўп назорати бизда кўпроқ бўлади. Кўпроқ ҳужумкор ўйин кўришни истардим. Боиси, Катанецнинг ҳужумчисиз ўйин услубини яхши тушунмаяпман.

Ўзбекистон ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Жамоамизга ишонамиз. Мусобақадаги 3 та учрашувда эса 3 хил ўйин кўрдик. Ҳозирча жамоамизнинг аниқ ўйин услуби кўринмаяпти. Айнан Таиландга қарши баҳсда ўйин услубимизга гувоҳ бўлсак керак.

– Мусобақа тўрига кўра Ўзбекистон Тожикистон билан фақат финалда тўқнаш келиши мумкин. Бундай тўқнашувни кўриш қизиқарли бўлармиди?
– Албатта, бу жамоалар финалда тўқнаш келишини истардим. Биз уларга ҳам мухлислик қиляпмиз.

Мен Тожикистоннинг БААга қарши ўйини олдидан интервью бериб, Тожикистон ғалаба қозониши мумкинлигини айтгандим. Ҳа, Тожикистон асосий вақтда ғалаба қозонса керак деб ўйлагандим. Аммо ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.

– Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида қайси ўйинчиларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Қайси футболчилар Россия премьер лигасида ўйнай олади?
– Ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Айни пайтда РПЛда легионерлар билан боғлиқ муаммолар бор. Россия клублари Тожикистон терма жамоасининг баъзи футболчиларига қизиқиш билдириши мумкин. Масалан БАА дарвозасига гол урган марказий ҳимоячи Ҳанонов. У ёмон ўйин намойиш этмаяпти.

Ўзбекистон сафида ҳам яхши таассурот қолдираётган ёш ўйинчилар бор. Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида шундай ўйинчилар борки, улар терма сафида муносиб ўйин намойиш этиб, ўз клуби сафида ёрқин ўйин кўрсатмаслигини мумкин. Терма жамоа футболчилари ўз салоҳиятини тўла намойиш эта олишади.

Албатта, Аббосбек Файзуллаев ўзини яхши намойиш этмоқда. У ЦСКА сафида ҳам нималарга қодирлигини кўрсатишга улгурди. У ёш бўлишига қарамай, терма жамоанинг муҳим аъзосига айланмоқда. Шунингдек, Одил Ҳамробеков Россия клубларида қизиқиш уйғотиши мумкин. У Россия жамоаларида бемалол ўйнай олади. Мураббий сифатида бу менинг фикрим. Аввал ҳам майдонда катта ҳажмда меҳнат қиладиган футболчилар бўлган. Ҳамробеков шундай тоифадаги ўйинчи ҳисобланади. Шахсан ўзим у билан 5 йил давомида ишладим ва уни яхши биламан. Унинг футболга бўлган муносабатини билганим учун айта оламанки, у РПЛда бемалол ўйнай олади.

Манба: https://metaratings.ru
Киритилди: 22:34, 29.01.2024.
Ўқилди: 2662 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.