Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби мухлислари “Интер Майами” билан ўртоқлик учрашувида (4:3) аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан боғлиқ баннер кўрсатишди.
Баннерда Месси 2022 йилда Қатарда ғалаба қозонган, Аргентина терма жамоаси турнир финалида Францияни 3:3 ва пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этган жаҳон чемпионати совринини Лео ўпаётгани тасвирланган.