Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Юрген Клопп "Ливерпул"дан жамоанинг бешта юлдузини ҳам олиб кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Юрген Клоппнинг яқинда берган баёноти бутун футбол оммасини ҳайрон қолдирди. Немис мутахассиси мавсум охирида "Ливерпул"ни тарк этадиган бўлди. Клопп дам олиши кераклиги, ортиқ жамоани бошқаришга кучи қолмаганини, қарорининг асосий сабаби сифатида кўрсатди. Табиий равишда, энди Клопп ортида равона бўладиган футболчилар ҳақида ҳам сўз юритиш бошланади. Қуйида шу ҳақида билиб оласиз.

Виржил Ван Дейк

Ван Дейк ўз келажагини Клопп билан боғлиқ экани ҳақида фикр билдирган эди. Ундан Клопп ортидан кетиши ҳақида сўралганда, ҳимоячи шундай жавоб қилади: "Бу катта масала. Бирор нарса дея олмайман. Клуб қўлида кўп нарсани янгилаш учун ресурслар мавжуд. Мен эса Клопп даврининг бир қисми эканимдан фақат фахр туйғусини туяман. Ҳозир келажак ҳақида гапириш мавриди эмас. Негаки, уни ҳеч ким олдиндан айта олмайди".

Муҳаммад Салоҳ

"Ливерпул"нинг энг катта юлдузи бўлган Салоҳ Клопп ортидан равона бўлиши мумкин бўлганларнинг яна биридир. Мисрлик хизматларига ўтган йили Саудия клублари 150 миллион фунт таклиф қилган эди. 31 ёшли футболчи учун ўринбосар қидириш ишлари аллақачон бошланиб кетган. Бу мавсумда Салоҳнинг 14 та голда иштирок этганини ҳисобга олсак, унинг ўрнини тўлдириш осон кечмайди. Ёзда Салоҳни саудияликларга яхшигина суммага пуллаш мумкин. Бу пулга эса таркибни қайта қуриш керак бўлади.

Алиссон

Бразилиялик посбон 2018 йилдан бери қизиллар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Уни сотиш раҳбариятнинг провард режасида йўқлиги аниқ. 31 ёшли футболчи дунёдаги энг яхши дарвозабонлардан бири саналади. Аммо Алиссон учун Саудия Арабистони лигаси клубларидан келадиган яхшигина таклифлар "Ливерпуль" ниятини ўзгартириб қўйиши, ҳеч гап эмас.

Жо Гомес

Гомес "Ливерпул"да ҳеч қачон доимий асосий таркибга кира олмаган. Шу сабаб ҳимоячи ўз бахтини бошқа ерлардан излашга мажбур бўлади. 26 ёшли инглиз футболчиси қачонки Робертсон ёки Цимикасга зарар етганда, ўз дақиқаларига эга бўлмоқда. Бошқа пайт эса унинг асосий иши захира ўриндиғини "иситиб ўтириш"дан иборат. Гомесга ҳозирданоқ "Вест Хжм" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдира бошлагани ҳақида маълумотлар мавжуд. Ёзда бу борада аниқ тўхтамга келинади.

Жоель Матип

Матип учун жорий мавсум ўтган декабрь ойидаёқ ўз ниҳоясига етган эди. Ҳимоячи тиззасининг хочсимон пайларини узиб олиши оқибатида майдонга узоқ вақт туша олмаслиги маълум бўлган. 32 ёшли футболчи Клопп жамоаси учун жуда муҳим фигура эди. Аммо у кетса, Матип ортиқ асосий таркибга кира олмай қолади. Шу сабабли, "Ливерпуль" ёзда уни сотишга ҳаракат қилса керак.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:00, 30.01.2024.
Ўқилди: 7760 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.