Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Барселона" агар келаси йили ЕЧЛга йўлланма олмаса 60 миллион евро йўқотади

Баҳо:
+ | -

Мавсум омадсиз ўтса "Барселона" катта молиявий йўқотишларга дучор бўлади.

AS нашри хабарига кўра, агар мавсум якунида кучли тўртликка кира олмаса, Каталония клуби келаси йили тахминан 60 миллион еврони қўлдан чиқаради. "Кўк-анорранглилар" одатда Чемпионлар лигасининг чорак финалида иштирок этиш учун бюджет ажратади, бунинг учун 10,6 миллион евро тўланади. Плей-оффга чиққанлик учун бонус 9,6 миллион евро, гуруҳ босқичида қатнашиш учун 15,7 миллион евро ва янги турнир форматидаги 8 та ўйин учун 25 миллион еврогача бонус.

Қолаверса, “Барселона” Испания Суперкубогига чиқа олмаса, камида 6 миллион евро йўқотади – эслаймизки, турнирга йўлланма олиш учун каталонияликлар Ла Лигада 1 ёки 2-ўринни эгаллаши керак.

Бундан ташқари, агар “Барселона” 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чиқа олмаса, ФИФАнинг камида 50 миллион евро пулидан қуруқ қолади. Айни дамда иштирокчилар саралаб олинадиган УЕФА рейтингида “Барселона” 55, “Атлетико” эса 62 очкога эга. Қайд этилишича, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун каталонияликлар ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига Мадриддан икки босқич узоқроқда бориши керак.

Ла Лиганинг 22-туридан кейин “Барселона” 42 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Киритилди: 16:20, 30.01.2024.
Ўқилди: 1634 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.