Ҳимоячи Хосе Хименес "Атлетико" касалхонасига ётқизилди.
Мадрид клуби 29 ёшли уругвайлик футболчининг сон қисмидан биринчи даражали жароҳат олганини маълум қилди. "Хименес жисмоний терапияни бошлайди, реабилитация машғулотларидан ўтади ва кейинги қадамларни кутади" - дейилади "матрисчилар" расмий баёнотида.
Хименеснинг тикланиш муддати эълон қилинмаган. 2023/2024 йилги мавсумда Хосе Хименес 23 та ўйинда иштирок этган. Уларда ҳимоячи шеригига битта муваффақиятли узатмани амалга оширди. "Атлетико" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.