"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ марказий ҳимоячиси Рио Фердинанд ҳужумчи Расмус Хёйлунднинг кўпроқ гол уриш шартини айтди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача 20 ёшли даниялик футболчи Aнглия премьер-лигасида иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
"Буни бир неча бор айтдим: футболчилар тез-тез жарима майдончасига тўп узатиб туришлари керак.
Aйтишим мумкинки, Хёйлунд жуда яхши югуради. Бироқ, тўпни майдоннинг бир қисмига етказиш бошқа ўйинчиларга боғлиқ", - дея Фердинанднинг сўзларини келтиради Centre Devils.
Ёзда “Манчестер Юнайтед” Хёлунд учун Италиянинг “Aталанта” клубига 75 миллион евро тўлаган эди.