Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Расман: Одил Ҳамробеков ҳам «Навбаҳор»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Тажрибали ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамробеков футболчилик фаолияти давомида “Насаф” (Қарши, 2013-2018 йиллар),  “Пахтакор” (Тошкент, 2019-2021 йилнинг 2-давраси – 2023 йиллар), “Шабаб Ал-Аҳли” (Дубай, БАА, 2021 йилнинг 1-давраси) жамоаларида ўйнаган.

Одил Ҳамробеков ўтган мавсумда “Пахтакор” таркибида барча мусобақаларда жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилган.

Ярим ҳимоячи 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва айни пайтда Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги – 2023 мусобақасида терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

"Биз Одилжон Ҳамробековга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - дейилади клуб баёнотида.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:07, 31.01.2024.
Ўқилди: 3193 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.