Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Катанец Диёр Холматов ҳақида илиқ фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Таиландга қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинчиларни табриклайман. Улар яхши меҳнат қилишди. Умид қиламан, мухлисларни хурсанд этдик.

Биринчи бўлимда вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда кўпроқ гол урган бўлардик. Шунда иккинчи бўлимда ишимиз анча осонлашарди. Агар кейинги ўйинда бунча вазиятни қўлдан чиқарсак, олдинги юришимиз қийин бўлади.

Бугунги баҳс олдидан баъзи муаммоларга дуч келдик. Шукуров касал бўлиб қолгани учун ўйинда иштирок эта олмади. Сафимизда жароҳатланганлар кўп. Шунга қарамай, яхши ўйин кўрсатдик, футболчилар ўз ишларини яхши бажаришди.

Диёр Холматов жуда яхши ўйин ўтказди. Унинг саъй-ҳаракатлари эвазига биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Юқори қаватдаги курашда ғолиб чиққанимиз учун ҳужумлар ташкил қилдик. Диёр техник жиҳатдан жуда иқтидорли ва майдонда кўп югурди. Унинг келажаги порлоқ. Аммо у босқичма-босқич ўсишда давом этиши керак", — деди Катанец.

Манба: stadion.uz

Диёр Холматов учун кечаги баҳс Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги иккинчи ўйин бўлди. Аввалроқ у Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилганди.

Киритилди: 08:54, 31.01.2024.
Ўқилди: 6097 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.