Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

2013 йилда Азар зарба берган болбой: "Кийиниш хонасига киргунимча, Мата мени урган деб ўйладим"

Баҳо:
+ | -

"Суонси" клубининг собиқ болбойчиси 2013 йилда Эден Азар билан бўлган воқеа ҳақида гапирди.

Ўша йилнинг январь ойида "Челси"да ўйнаган бельгиялик футболчи тўпни беришга шошилмаётган 17 ёшли Чарли Моргандан жаҳли чиқиб, уни тепиб юборган ва бунинг учун қизил карточка олган.

Футболчилик фаолиятини якунлаган Азар ўтган ҳафта Морган билан учрашди ва у билан гольф ўйнади.

"Ўша ўйиндаги бир неча лаҳзаларни эслайман. Кўзимга ҳар доим Хуан Мата кўринди. Эсимда, тўпни унинг бошини устидан ташлаганимдан сўнг, мухлислар тўп ташлаб бераиган бола ҳақида куйлай бошлашди, шунинг учун бу бироз ғалати эди. Кейин бу воқеа содир бўлди, лекин энг ақлдан озган нарса шундаки, мен кийиниш хонасига киргунимча, мени урган Мата деб ўйладим. Билмадим, лекин кейин бу Азар эканлигини айтишди.

Мен буни майда нарса бўлади деб ўйладим, кейин уйга қайтаётганимда ўйиндан қайтган онамга 20 га яқин қўнғироқ қилишди. Деярли бир ой давомида барча мухбирлар менинг уйим ташқарисида, худди папарацилар каби навбатчилик қилаётгандек туюлди. Тахминан икки ҳафта давомида мен супер-машҳур бўлдим, кейин эса аксинча бўлдим" - деди Морган.

10 йил олдин Азар "Суонси" клубининг тўп ташлаб берадиган футболчисига зарба берганди. Ҳозир ўша йигит ўз брендини яратди ва муносиб бойлик орттирди.

Киритилди: 15:34, 01.02.2024.
Ўқилди: 2192 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.