Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жалолиддин Машарипов: «Биз бу мусобақага Қатарга қарши ўйнаш учун келганмиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси сардор Жалолиддин Машарипов Осиё кубоги нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Таиландга қарши ўйиндан сўнг тожикистонлик журналистга интервью берди.

— Ассалому алайкум, Тожикистон. Сизларни ҳам чорак финал йўлланмаси билан табриклайман. Нимчорак финалда Тожикистонга мухлислик қилдик. Икки қўшни мамлакат чорак финал босқичига чиққанидан хурсандмиз. Таиландга қарши баҳс қийин бўлишини билардик. Чунки ютқазган жамоа чиқиб кетади ва ҳар бир ўйинчи борини бериб ҳаракат қилади. Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин ҳимоядан ўйнашимизга тўғри келди.

— Мазкур Осиё кубогида кучсиз жамоалар йўқ.
— Албатта, ҳозир барча жамоа футбол ўйнашни билади. Ҳозир осон енгиш мумкин бўлган жамоа қолмаган. Масалан, гуруҳда Ҳиндистон терма жамоасини барча қийинчилик билан мағлуб этди.

— Тожикистоннинг БААга қарши ўйинини томоша қилдингизми?
— Ҳа, телевизор орқали ўйинни кўриб, Тожикистонга мухлислик қилдик.

— Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпти...
— Ҳа, бизда шундай вазиятлар бўляпти. Вазиятни охиригача етказа олмаяпмиз. Бунинг устида ишлаяпмиз. Кейинги ўйинда бу борада яхшироқ ҳаракат қиламиз, деб ўйлайман.

— Тожикистон чорак финалда Иорданияни мағлуб этиши мумкинми?
— Албатта. Тожикистон барча ўйинда катта иштиёқ билан ҳаракат қиляпти ва шунинг эвазига ғалаба қозоняпти. Бу иштиёқни янада кўпайтириш керак. Тожикистон мураббийи ҳам ҳиссиётга бош инсон экан. Иорданияга қарши ўйинда омад тилайман.

— Ўзбекистоннинг Қатарга қарши бўлажак ўйини борасида нима дея оласиз?
— Биз бу ерга Қатарга қарши ўйнаш учун келганмиз. Ниҳоят бу жамоагача етиб келдик. Бироз дам оламиз ва бу ўйинга барча футболчилар тайёр бўлади. Насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлади.

— Бугунги ўйинда ўзбекистонлик мухлислар эса тожикистонликлар ҳам борлиги сездингизми?
— Ҳа, кўрдик. Биз бир халқмиз.

Манба: stadion.uz

Киритилди: 10:37, 02.02.2024.
Ўқилди: 9704 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.