Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Хомяков: "Бундай ўйинлар бизга тажриба беради"

Баҳо:
+ | -

ЦСКА – “Андижон” (2:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков “Андижон” матбуот хизматига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Шубҳасиз, бундай Россия байроқдори бўлган жамоа билан ўйин ўтказишни ўзи ёқимли. Тўғри, бу йил совриндорлар қаторида эмас, шундай бўлса-да, бу каби ўйинлар бизга тажриба беради.

Бизга мана шундай ўйин ташкил қилиб берганлиги учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Учрашувга тўхталсам, кучли жамоага қарши ўйнадик. ўйин осон бўлмаслигини олдиндан билган эдик. Машғулотларда ишланган баъзи нарсаларимизни кўриб олдик. Хурсанд қилган жиҳати, айрим вазиятларда кореяликларга қарши ўйинга нисбатан яхши ҳаракат қилдик. Бу учрашувда яхши ўйнаётганимизни ва яна камчилик тарафларимизни кўриб олдик. Тўғри, баъзи позициялар мени хавотирга соляпти, кучайтириш лозим. Муаммоларни бартараф қиламиз, деб ўйлаймиз. Ишлашда давом этамиз.

Яна қайтариб ўтаман: бир нечта позицияларни кучайтириш керак. Йигитларга раҳмат, ҳаракат қилишди. Бундай ўйинларда тушкунликка тушиш шарт эмас. Иккинчи голни ўтказганимиз аламли бўлди. Бунга ўзимиз сабабчимиз, шу вазият картинани бузиб қўйди. Ҳужумда ишларимиз ўхшамади. Голга тортадиган вазият ярата олмадик. Кореяликлар билан бўлган ўйинга нисбатан вазиятларимиз оз бўлди. Аммо биз ишлашда давом этамиз”, – дея фикр билдирди, Александр Андреевич.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 12:57, 02.02.2024.
Ўқилди: 967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик