Тайсон Фьюри Ар-Риёддаги машғулотда қошини ёриб олгани учун Усик билан жанги бошқа муддатга қолдирилмоқда. Улар 17 февраль куни Саудияда супероғир вазн мутлоқ чемпионлиги учун уришиши керак эди.
Тайсон барча мухлисларга, ташкилотчиларга, рақибга мурожат қилиб, узр сўраб чиқди. Жангга тўлиқ тайёр бўлгани, ғалаба қозонишига ишончи комил бўлгани ва ҳозир жуда афсусда эканлигини билдирди. Шифокорлар жароҳатни бартараф этгач, тўлиқ тикланиш муддати аниқ бўларкан.