Юрген Клопп ўзининг кетиш қарори "Ливерпул"нинг мотивациясига таъсир қилганига ишонмаяпти.
Январь ойида мураббий мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилганди.
"Агар мен бир ҳафта олдин айтган гапимни эълон қилмаганимда, нима ўзгарган бўларди? Битта кичик фарқ бор - энди футболчилар "Юрген учун" деб бақиришади. Бу ягона нарса.
Албатта, мен Премьер-лигада ғалаба қозонишни хоҳлайман. Имкониятимиз борлигини биламанми, жиддийми? Ҳозир биз яқинмиз, лекин олдинда жуда кўп ўйин бор... Мен бу ҳақда ўйлай олмайман. Мен хаёлпараст эмасман.
Агар менинг кетишим мотивацияга бир неча фоиз қўшса, бу яхши бўлади, лекин бу зарурлигига ишончим комил эмас, чунки биз аллақачон 100 фоиз мотивацияга эгамиз", деди "Ливерпуль" устози.
Эртага АПЛнинг 23-тури доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Ливерпул"га қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.