Англия Премьер-лигаси клуби футболчиси "кўнгилхушлик гази"дан фойдаланишга мойиллиги туфайли реабилитациядан ўтди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.
Манбага кўра, исми-шарифи ошкор этилмаган футболчи тарихда ушбу реабилитация курсидан ўтган биринчи футболчи бўлди. Қайд этилишича, гап "Премьер-лига юлдузи" ҳақида кетмоқда. Оиласи клубдан ёрдам сўрагач, футболчи реабилитацияга юборилган. Маълум қилинишича, бир неча ҳафта аввал полиция футболчи йўловчи бўлган машинани тўхтатиб, азот оксиди бўлган канистрларни топган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уларнинг футболчига тегишли эканлигини исботлай олмади.
Таъкидланишича, инглиз футболида анча кенг тарқалган "кўнгилхушлик гази"га мойиллиги бўлган бошқа футболчилар ҳам реабилитациядан ўтиши мумкин.