Кевин Де Брюйне сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида голли узатмани амалга оширган.
Бугун "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси АПЛ доирасида "Брентфорд"га қарши ўйиннинг 53-дақиқасида ярим ҳимоячи Филипп Фоденга ассистентлик қилди.
7 январдан бери бельгиялик футболчи Англия кубоги доирасида "Хаддерсфилд" устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳамда АПЛ доирасида "Ньюкасл" (3:2) ва "Бёрнли" (3:1)га қарши ўйинларда ҳам голли узатмани амалга оширди. У "қарғалар" дарвозасига гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Бунгача Де Брюйне жароҳати сабаб 5 ойни ўтказиб юборганди.