Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Лига "Навбаҳор"нинг қарзларидан хавотирда

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" футбол клуби имзоланган шартномавий муносабатлар бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажара олмаётгани Ассоциация ҳамда Лига хавотирига сабаб бўлмоқда. Хусусан, тўлиқ бўлмаган ахборот клуб мухлисларининг нотўғри хулосалар ва талқинларига олиб келаётгани сир эмас. Шундан келиб чиқиб, Лига мазкур масалага ойдинлик киритишни лозим деб топди. Зеро, клуб молиявий мажбуриятларни бажаришда олдинга силжиш ўрнига, йилдан-йилга янада мураккаб вазиятга тушиб бормоқда, дейилади лига хабарида.

Ўтган йилнинг 18-декабрь санасида ЎФА тегишли қўмитаси "Навбаҳор" клубига қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйганди. Шунга қарамай, клуб қатор футболчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда. Бироқ мазкур шартномаларни Лига рўйхатидан ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Лига рўйхатидан ўтаётган футболчилар электрон платформа орқали ФИФА билан тўғридан-тўғри интеграциялашаётганидан келиб чиқиб, мазкур масала жиддий аҳамият касб этишини тушуниш мумкин.

ЎФА қўмитаси шу йилнинг 17-январь кунги йиғилишда "Навбаҳор" клубига қўйилган тақиқ давом этишини, қўшимчасига, футбол клуби жаримага тортилганини маълум қилди. Боиси, клубнинг шартномавий мажбуриятлар масаласида муаммолари етарлича. Жумладан, "Навбаҳор" фарм жамоаси ҳамда футзал жамоаси спортчилари билан ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаган. Ишни тўғри йўлга қўйган Суперлига клублари эса мазкур масалани 10-январь санасидаёқ ҳал қилишга эришганди.

Шунингдек, "Навбаҳор" мураббийи Григорий Колосовский клубга нисбатан учинчи бор ариза киритди. Унда мураббий билан уч мавсумдан буён тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани қайд этилган. Мутахассис ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган қонуний вакил клуб ҳар сафар ваъда билан чекланиб қолаётганидан келиб чиқиб, бу сафар трансфер тақиқи қўйишни талаб қилган. Мазкур ишда талаб қилинаётган сумма "Навбаҳор" футзал жамоасининг тўлиқ бир мавсумдаги ҳаражатларидан кўпроқни ташкил қилади.

"Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган Остон Ўрунов ҳамда Аброр Исмоилов масаласи ҳам очиқлигича қолган. Остон барча масалани ФИФА тегишли регламентида белгилангани бўйича амалга оширди. "Навбаҳор" Ўрунов билан жорий йилнинг 1-февраль санасига қадар ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан расмий кафолат берган бўлса-да, мазкур кафолатга амалга қилинмади.

Олександр Касян билан меҳнат шартномасини имзолаш олдидан "Навбаҳор" ОКМК клуби билан келишув имзолаган. Бироқ келишув шартлари ўз вақтида амалга оширилмаганидан келиб чиқиб, "Навбаҳор" ОКМК олдида қарздорга айланган. Мазкур масала ҳозиргача ҳал этилмаган.

Юқорида қайд этилган ишлар фақатгина Лигага маълум бўлганлари ҳисобланади. "Навбаҳор" қарздорликлар тўлиқ бартараф этилгани масаласини Ассоциация учун исботламаганидан келиб чиқилса, янги-янги қарздорликлар чиқиб келиши катта эҳтимол.

Лига "Навбаҳор" қайд этаётган натижаларни алоҳида эътироф этади. Биз клуб мухлислари ва уларнинг клуб муваффақиятларидаги алоҳида ҳиссаларини қадрлаймиз. Аммо бу каби масалалар профессионал футбол клубининг иш тизимига, ФИФА, ОФК, ЎФА талабларига масъулиятсизларча ёндошишга сабаб бўлмаслиги лозим, деган ПФЛ матбуот хизмати.

Киритилди: 14:50, 06.02.2024.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик