"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино январ ойида ўз жамоасига икки нафар янги ўйинчи олиб келмоқчи эди. Журналист Метт Хюз берган маълумотларга кўра, аргентиналик мутахассис чап қанот ҳимоячиси ва ҳужумчи сотиб олишни талаб қилган, аммо раҳбарият буни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" анчадан бери янги ҳужумчи қидирмоқда. Кристофер Нкунку жароҳати туфайли мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборди, Николас Жексон ўзини кўрсата олмаяпти ва Армандо Броя яқинда ижара асосида клубни тарк этди.
"Челси" ҳимоянинг чап қанотида ҳам муаммоларга дуч келмоқда: Бен Чилвелл тез-тез жароҳат олади, шу сабабли марказий ҳимоячи Леви Колвилл вақти-вақти билан бу позицияда ўйнайди.