Португалия терма жамоаси ва Севильянинг “Бетис” клуби ярим ҳимоячиси Уильям Карвалью зўрлашда айбланиб судга тортилади.
Бу ҳақда Ok Daily журналистлари хабар бермоқда. Манбага кўра, ўтган йилнинг ёзида португалиялик қизни меҳмонхонадаги хонасига таклиф қилган ва у ерда уни ноқонуний моддалардан фойдаланишга ва жинсий алоқа қилишга кўндирган.
Aгар Карвалью бўлажак судда иштирок этмаса, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги санкция қўлланилади.