"Милан" ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роберто Донадони клубнинг ҳозирги устози Стефано Пиолини қўллаб-қувватлади.
"Бу маълум бир дақиқада жамоа кутилган муваффақиятга эриша олмаса содир бўлади. Бу Симоне Индзаги билан ҳам содир бўлди", - дея Донадони сўзларини келтиради pianetamilan.it.
А Сериянинг навбатдаги турида “Милан” “Наполи” билан ўйнайди. Стефано Пиоли шогирдлари айни дамда Италия А Серияси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.