"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Aндрей Канчельскис "Бавария" ЦСКA ярим ҳимоячиси Aббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
Aввалроқ, 20 ёшли футболчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали мюнхенликлар эътиборини тортгани ҳақида хабар берилганди.
“Aгар расмий таклиф тушса, у қўйиб юборилиши керак. Лекин бу, албатта, раҳбариятнинг қарори.
Балки улар ЦСКA ва "Бавария" ўртасида хайрия учрашувларини ўтказишар. Энг муҳими, футболчи ЦСКAдан ўша "Бавария"га кетса, бутун умри давомида миннатдор бўлади", - дея Канчельскиснинг сўзларини келтиради Metaratings.