"Бавария" футболчилари Жошуа Киммих ва Дайо Упамекано жамоа билан машғулотларга қайтишди.
“Иккала футболчи ҳам 24 январь куни “Унион”га қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабали ўйиндан сўнг жароҳат сабаб майдонга туша олмади. Киммих елкасидан жароҳат олган бўлса, Упамекано эса чап сонининг орқа қисмидаги мушакдан шикастланганди. Улар энди "Байер"га қарши ўйиндан уч кун олдин жамоа машғулотларига қайтишди. Қолаверса, жамоа сардори Мануел Нойер (тиззадаги кичик муаммолар) ва янги келган Брайан Сарагоса (грипп) машғулотларда қатнаша олмади", - дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
Айни дамда Германия Бундеслигасида ўтказилган 20 та ўйиндан сўнг, “Бавария” 50 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Чемпионат пешқадами 52 очкога эга “Байер” бўлиб турибди.