Бугун Болгарияда бўлиб ўтаётган Халқаро турнир доирасида 10 нафар боксчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳсларга киришишади.
Кечаги жанглардан сўнг ҳозирча 4 нафар вакилларимиз ярим финал босқичини нақд қилишган.
Ўз жангларини ўтказадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-51 кг Асилбек Жалилов - Риги Мостафа (Эрон)
-54 кг Ҳасанбой Дўстматов - Давит Егорян (Арманистон)
-54 кг Хўжаназар Нортожиев - Лалит (Ҳиндистон)
-57 кг Шаҳзод Музафаров - Даниял Шаҳбаҳш (Эрон)
-60 кг Дилшод Абдумуродов - Максим Власиук (Украина)
-60 кг Абдумалик Ҳалоков - Руслан Кузеубаев (Қозоғистон)
-63,5 кг Адҳамжон Муҳиддинов - Ерассил Танкай (Қозоғистон)
-71 кг Иқболжон Ҳолдоров - Эскерҳан Мадиев (Грузия)
-75 кг Фазлиддин Эркинбоев - Нурканат Раийс (Қозоғистон)
-75 кг Жавоҳир Умматалиев - Деепак (Ҳиндистон)
Баҳслар Тошкент вақти билан 17:00 дан бошлаб старт олади.