Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Аброр Тошқўзиев: “Сардорликнинг юки енгилмас...”

Баҳо:
+ | -

Туркия йиғинидаги назорат учрашувларидан иккитасида “Металлург”ни майдонга сардор сифатида Аброр Тошқўзиев бошлаб тушди. Бу эса бизнинг у билан мусоҳаба олиб боришимизга туртки бўлди.

— Аброр сардорлик боғичи муборак! Янги вазифада ўзингни майдонда қандай ҳис этаяпсан?
— Тўғриси, сардорлик боғичида жамоадошларимни майдонга бошлаб тушиш хаёлимга келмаганди. Анталиядаги биринчи назорат учрашуви арафасида мураббийларимиз учрашувга сардорлик боғичида тушасан, деганида роса ҳаяжонландим. Зеро, сардорликни юки, масъулияти енгилмас. Майдонда жамоадошларга ҳар томонлама ўрнак бўлиш, уларни зарур пайтда ортдан эргаштира олиш лозим. Жамоамизда эса мендан анча тажрибали, ёши катта ўйинчилар бор. Шу сабабли аввалига ўзимга келолмадим. Иккинчи ўйиндан эътиборан эса бироз кўникдим. Ўтган мавсумдаги сардорларимиздан Забихилло Ўринбоев айни пайтда даволаниш курсини ўтаяпти. Яна бир сардоримиз Акмал ака Ортиқов майдонга тушмаган баҳсларда мураббийлар штабимиз мени назорат учрашувлари бўлганлиги боис бу вазифада синаб кўришга қарор қилишган шекилли.

— Анталиядаги учта назорат учрашувининг биринчисида мағлубиятга учрадик. Кейинги иккитасида эса ғалаба қозона туриб, якунда дурангга имзо чекдик...
— Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида ўйин амалиётида муаммолар бўлиши табиий. Бунинг устида жамоамиз таркибида ўзгаришлар сезиларли даражада катта бўлди. Ўтган йилги асосий таркибнинг бир қатор ўйинчилари билан хайрлашдик. Уларнинг ўрнига янги ўйинчилар сафимизга келиб қўшилди. Ўйинимизни шакллантириб олишимиз учун вақт керак. Насиб бўлса, чемпионатнинг биринчи турига қадар ҳаммаси ўз изига тушиб кетади, деб ўйлайман.

— Бу йилги йиғинда ёшлар ҳам анчагина...
— Бу бежиз эмас. Ўтган мавсум академиямиз тарбияланувчиларидан ташкил топган 19 ёшли ўсмирларимиз Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқишди. Шу боисдан ҳам клуб раҳбарияти Туркия йиғинига ёшлар жамоасининг бир қатор умидли ўйинчиларини жалб этган. Асосий таркиб аъзолари билан шуғулланиш ёшларимизга маҳорати ошириш борасида жуда асқотади.

— Бу йилги мавсумдан нималарни кутаяпсан?
— Биринчи йиғин пайтида клуб раҳбарияти мураббийлар штаби ҳамда ўйинчилар билан учрашиб, йиғилиш ўтказди ва жамоа олдига аниқ вазифалар қўйилди. Хусусан, жамоамиз етакчилар сафидан жой олиши ва кейинги йилларда совринли ўринлар учун курашадиган кучли жамоага айланиши керак. Мавсумни муваффақиятли бошлаб олсак, йигитларда ўз кучларига ишонч ошса, бажариб бўлмайдиган вазифанинг ўзи йўқ. Клуб раҳбариятининг ишончини оқлашга кучимиз ва салоҳиятимиз етади, деб ўйлайман.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:32, 10.02.2024.
Ўқилди: 863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3637]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2767]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1783]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1516]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1508]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1423]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1400]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1277]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.