Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Осиё кубоги-2023, ФИНАЛ. Қатар Афифнинг пенальтидан киритган учта голи эвазига чемпионга айланди!

Баҳо:
+ | -

Қатар мезбонлигида ўтган Осиё Кубоги ниҳоясига етди. Мусобақа финалида мезбон Қатар Иорданияга қарши "Lusail Iconic Stadium"да майдонга чиқиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Биринчи бўлимнинг 22-дақиқасида Акром Афиф жарима майдонига кириб бораётганда чалиб йиқитилди. 11 метрлик жарима зарбасини эса жабрланувчининг ўзи гол билан якунлаб ҳисобни очди. Тайм якунига қадар Иордания деярли рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужум ташкил қила олмади.

Иккинчи бўлимда эса ўз-ўзидан ҳисобда ортда қолаётган иорданияликлар фаолликни оширди. Ҳужумларнинг бирида 67-дақиқада ўнг қанотдан тўп жарима майдонига етказиб берилди, Язан Ал-Наймат уни ажойиб тарзда тўхтатиб олиб, дарвозанинг юқори тўққизлигига жойлаб қўйди. Шу тариқа ўйинда ҳисоб тенглашди - 1:1. Голдан сўнг дарҳол яна мезбонлар олдинга ўтишди ва яна пенальти ишлаб олишди. Бу сафар ҳам Афиф ундан унумли фойдаланиб ҳисобни Қатар фойдасига оширди. Учрашув бош ҳаками Ма Нинг иккинчи бўлимга 13 дақиқа вақт қўшиб берди. Айнан қўшиб берилган дақиқаларнинг 3-сида Афиф дарвозабон билан бир-бир вазиятга чиқиб бораётганда кипер уни тўхтатиб қолди, хитойлик рефери эса ВАР ёрдамида учиничи пенальтини белгилади. Афиф яна тўп олдига яқинлашди ва дарвозабонни алдаб ўйинга сўнгги нуқтани қўйди - 3:1.

Ушбу баҳсда хет-трик қайд этган Афиф 8 та гол билан турнир тўпурари бўлди. Иккинчи ўриндаги Ироқ ҳужумчиси Айман Ҳуссайн ҳисобида 6 та гол бор.

Осиё кубоги-2023, ФИНАЛ

Иордания – Қатар 1:3
10 февраль, 20.00, «Lusail Iconic Stadium»
Голлар: 0:1 – 22, пенальти Афиф, 1:1 – 67 Ал-Наймат, 1:2 – 73, пенальти Афиф, 1:3 – 90, пенальти Афиф.
Иордания – Абу-Лайла, Ҳаддад, Ал-Аджалин, Абу-Араб, Насиб, Ал-Марди (Ратеб, 80), Ал-Равабде, Ал-Рашдан, Ал-Тамари, Олван (Ҳаммад, 90), Ал-Наймат.
Қатар – Баршам, Салмон, Лукас Мендес, Али (Ҳуҳи, 81), Абдулваҳоб, Габер (Ассадулла, 53), Фатахи, Афиф, Абдураззоқ (Муҳаммад, 63), Ал-Ҳайдос (Ҳатем, 53), Али Алмоез.
Огоҳлантиришлар: Олван (18), Ал-Аджалин (45), Ал-Наймат (86), Абу-Лайла (90), Баршам (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:14, 10.02.2024.
Ўқилди: 2834 марта.
Фикрлар: 186 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.