Мадриднинг “Атлетико” клуби жамоада Ян Облак ўрнини эгаллаши мумкин бўлган дарвозабонни танлашга қарор қилди.
Словениялик футболчи ёзда Испания топ-клубини тарк этиши мумкин, унга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.
Todofichajes портали журналистларининг хабар беришича, «матрасчилар» Облак ўрнига «Лас-Пальмас» дарвозабони Алваро Валлесни таклиф қилмоқчи.
Унинг трансфери учун товон пули 15 миллион еврони ташкил қилади. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Валлес “Лас-Пальмас” сафида 24 та ўйин ўтказди.
26 ёшли дарвозабон 20 та гол ўтказиб юборди ва тўққизта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.