Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида бугун чорак финал босқичи доирасида иккинчи ўйинлари ўтказилди.

Нодирбек Абдусатторов амалдаги шахмат тожи соҳиби хитойлик Динг Лиренга қарши кеча чорак финалнинг дастлабки ўйинида иштирок этиб, ғалаба қозонганди. Бугун эса ҳамюртимиз қора доналарда ўйнади. Абдусатторовга бугун дуранг ҳам етарли бўларди. Нодирбек бу вазифани муаммосиз уддалади. 49-юришдан кейин тахтада мутлақо тенглик ҳолати юзага келди.

Натижада икки ўйин натижасига кўра Нодирбек Абдусатторов рақибини 1,5 - 0,5 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга чиқди. Ярим финалда қатандошимиз Алиризо Феружа (Франция) - Магнус Карлсен (Норвегия) жуфтлиги ғолиби рўбарў келади. Ҳозирча бу шахматчи ўртасидаги баҳсда дуранг бўлиб турибди (1:1). Ғолибликни аниқлаш мақсадида томонлар иккита блиц партия ўйнамоқда.

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари эртага ўтказилади.

Чорак финал натижалари:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Динг Лирен (Хитой) - 1-0; 0,5-0,5
Винсент Кеймер (Германия) - Левон Арониан (АҚШ) - 0,5-0,5; 0-1
Фабиано Каруана (АҚШ) - Домараджу Гукеш (Ҳиндистон) - 1-0; 0,5-0,5
Алиризо Феружа (Франция) - Магнус Карлсен (Норвегия) - 1:0, 0:1

Ярим финал жуфтликлари
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Алиризо Феружа / Магнус Карлсен
Левон Арониан (АҚШ) - Фабиано Каруана (АҚШ)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:24, 12.02.2024.
Ўқилди: 3371 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик