"Челси" ва "Арсенал" клубларининг собиқ футболчиси Уильям Галлас Андрей Аршавинни Эден Азар билан солиштирди.
"Аршавинни Эден Азар билан солиштиришим мумкин. Булар ажойиб иқтидорга эга ўхшаш футболчилар", - деди Галлас.
Эслатиб ўтамиз, Аршавин 2009 йилдан 2012 йилгача "Арсенал"да ўйнаган. 2019 йилда у профессионал фаолиятини якунлади. Унинг сўнгги клуби Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби бўлган. Азар "Челси", "Лилль" ва "Реал"да ўйнаган. Кузда 32 ёшида чап қанот ҳимоячиси ўзининг профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.