«Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг таъкидлашича, уни Франциянинг энг яхши ярим ҳимоячилари билан тенглаштиришларига ҳали эрта экан.
«Мени буюк футболчилар билан солиштираётганларидан хурсандман, лекин мен ҳали ҳеч ким эмасман.
Андреа Пирлонинг ўйинларини эътибор билан кузатаман ва ўйлайманки, бу кузатишлар менда йўқ бўлган хислатларни чиқаришимга ёрдам беради.
Мен асосий таркибдан муқим ўрин олиб улгурмадим. Конте менга яккакурашларда яхшироқ ўйнашим кераклигини айтмоқда»,- дейди Погба.