Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Жоау Феликс келаси ҳафта Италиянинг "Наполи" жамоаси билан бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигасининг 1/8 финали биринчи ўйинига қадар тиклана олмайди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Феликснинг "Наполи" билан ўйинда иштирок этиш эҳтимоли анча паст. Катта эҳтимол билан португал неаполликлар билан биринчи ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Аввалроқ, "Барселона" Феликснинг ижара муддатини яна бир йилга узайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчининг ҳуқуқлари ҳамон “Атлетико Мадрид”га тегишли.