Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Энфилд" "Ливерпуль" учун АПЛ чемпионлиги йўлида асосий қурол бўлади

Баҳо:
+ | -

Сўнгги олти мавсумда "Ливерпуль" мухлислари "Энфилд"ни шоуга айлантириб ташлашди. Ўз уйларида "қизиллар" 107 учрашувда атиги битта мағлубиятга учради холос.

2022-йил октябрь ойида қуйи зонадаги “Лидс Юнайтед” Жесси Марш бошчилигида Клопп шогирдларини "Энфилд"да таслим этишни уддалашганди. "Энфилд"да "Ливерпуль" Юрген Клопп қўл остида деярли енгилмас бўлиб қолди ва ўша ерда, уларнинг бахтли жойида, яна бир Премьер-лига чемпионлиги учун кураш шаклланмоқда. Шанба куни "Бёрнли" устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба олдинга яна бир қадам бўлди, жамоа бу мавсумда ўз уйида мумкин бўлган 36 очкодан 32 очко тўплади. Ягона "муваффақиятсизликлар" декабрь ойида "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" билан кетма-кет дуранглар бўлди.

Чемпионлик учун курашдаги асосий синов “Манчестер Сити”га қарши уй учрашуви бўлади. Ўйинга бир ойдан кам вақт қолди.

Унгача ҳали бешта ўйин бор, жумладан, “Уэмбли”да “Челси”га қарши Лига кубоги финали, аммо “Сити”нинг тўртинчи чемпионликни қўлга киритишига йўл қўймаслик учун “Ливерпуль” “Энфилд”да деярли мукаммал юришини давом эттириши керак деган фикр кучайди. 10-март якшанба куни “шаҳарликлар” устидан қозонилажак эҳтимолий ғалаба Пеп Гвардиола жамоасининг баҳорги ажойиб ўйинини ҳисобга олсак, энг яхши ва эҳтимол ягона умид бўларди. 02/03 мавсумдан бери "Ливерпуль" ўз мухлислари қаршисида "Сити"ни енга олмаган. Унгача стадион ҳам янги ҳолатда бўлади.

"Бёрнли"га қарши баҳсда 59,896 киши иштирок этди ва лига рекордини ўрнатди, кенгайтирилган "Энфилд" стендининг юқори поғонасига қўшимча 3,000 ўрин қўшилди. Олти ойлик кечикишдан сўнг биринчи марта деярли тўла бўлган улкан стадион "Сити"га қарши баҳсга жиддий тайёрланса ажаб эмас. 

"Ажойиб, эй Худойим", деди Клопп каттароқ қувватнинг таъсири ҳақида сўралганда – "Бу мутлақо ақл бовар қилмайдиган кўринади".

“Ушбу стадион ҳар доим ажойиб бўлган, лекин ҳозир у ҳақиқатан ҳам энг яхши - керакли вақтда жуда баланд. Энди мухлисларимиз янада кўпайганидан жуда хурсандман”, – деди Клопп.

Бу мухлислар "Ливерпул"га Премьер-лига мавсумининг сўнгги 14 ҳафтасида чемпионликни қўлга киритишга ёрдам берадиган юз фоизлик нарса эмас, аммо Клоппнинг "Энфилд"даги қолган ўйинларида инкор этилмайдиган байрам туйғуси мавжуд.

"Сити"нинг ташрифи Премьер-лиганинг қолган етти уй учрашувларидан бири бўлиб, ёзда кетадиган мураббий билан узоқ хайрлашув "Энфилд" ўйинларига янада кўпроқ ҳиссиёт қўшади.

Клопп 2015 йилнинг октябрида бу постга тайинланганидан бери ҳеч бир Премьер-лига жамоасини ўз уйида мағлуб этиш бунчалик қийин бўлмаган. Бу даврда “Манчестер Сити” ўз майдонида 16 та ўйинда мағлуб бўлди. Кейинги ўринда 24 та ўйин билан “Манчестер Юнайтед” жойлашган. "Қизиллар"да эса бу кўрсаткич 11ни ташкил этади. 

“Сити”дан ташқари “Лутон”, “Брайтон”, “Шеффилд”, “Пэлас” ва “Вулверхэмптон”га қарши ўйинлар ҳам бор. Бу мавсумда лигада Клопп жамоасини (меҳмонда) мағлуб этган иккита жамоадан бири бўлган "Тоттенхэм" май ойининг биринчи дам олиш кунларида Премьер-лиганинг сўнгги меҳмонлари сифатида яна аввалги ишини такрорлашга уриниб кўради.

"Бёрнли"га қарши сўнгги ғалабанинг аҳамияти шундаки, "Сити" ўша куни Премьер-лиганинг юқори поғонасига қайтди.

Киритилди: 19:13, 13.02.2024.
Ўқилди: 1237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.