Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"МЮ" иқтидори Майну Англия терма жамоаси учун ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Гарет Саутгейт Кобби Майнуни имкон қадар тезроқ Англия терма жамоасига жалб қилмоқчи.

ESPN хабарига кўра, англиялик мураббий "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячисида сезиларли салоҳиятни кўрмоқда ва уни тезда жамоага таништиришга умид қилмоқда.

Бу Гана терма жамоасининг 18 ёшли футболчига қизиқиши билан боғлиқ. Коббининг ота-онаси Африка давлатларидан бирида туғилган, футболчининг ўзи ҳамон бўш вақтини Ганада ўтказади. Бироқ, Англия терма жамоаси Майну улар учун ўйнашни хоҳлаётганига ишончи комил.

Саутгейт Майнуни март ойида Бразилия ва Бельгияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркибга жалб қилмоқчи.

Бироқ ўртоқлик ўйинлари Майну учун Гана катталар терма жамоасида ўйнаш имкониятини йўқотиш учун етарли бўлмайди. Бунинг учун у Англия терма жамоаси сафида учтадан ортиқ расмий ўйин ўтказиши ёки йирик турнир, масалан, Евро-2024 финал босқичидаги ўйинда иштирок этиши керак.

Киритилди: 04:23, 14.02.2024.
Ўқилди: 1062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3833]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2461]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2447]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2332]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2267]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2076]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2037]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1992]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1975]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик