"Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи ўйинида "Реал"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
“Биз натижадан норозимиз, чунки гол уриш имкониятлари сони бўйича “Реал”дан яшироқ эдик, аммо гол ура олмадик. Браим Диас жуда зўр футболчи. У имкониятдан фойдаланди. "Реал Мадрид" Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Бундай рақибларга қарши ўз имкониятларини голга айлантириш керак", - дея Ольмонинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.