"Лейпциг" ҳимоячиси Давид Раум Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи ўйинида "Реал"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
“Биз яхши ўйнадик, аммо имкониятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак эди. Бизда имкониятлар етарли эди ва "Реал" оз вазиятидан фойдаланди. Вазиятни ўзгартиришимиз мумкин, жавоб ўйинида яхшиланишимиз керак", - дея Раумнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.