Кеча "Пахтакор" Арманистон чемпионати пешқадами "Пюник" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқди.
Ўйин тўлиқ пахтакорчилар назоратимизда бўлди. Торшкентликлар голни ҳам ўз хатолари билан ўтказиб юборишди. Ҳужум бошлаш пайти йўл қўйилган хато натижасида рақиб ҳужумчиси қарши ҳужумга қочиб кетиб ҳисобни очди.
"Пахтакор" Саиднуруллаевнинг голига қадар 3 маротаба рақиб дарвозасининг тўсини ва устунини пойладик. Достон Ҳамдамов ҳамда Сардор Собирхўжаевда бир маротабадан яхши вазият бўлганди.
Ҳисоб тенглашганидан кейин Черанда ҳам яхши имконият бўлди, аммо бу вазиятда рақиб посбони яхши ҳаракат қилди.
Максим Шацких бир кунга дам эълон қилди. "Пахтако" олддида яна иккита ўртоқлик ўйини мавжуд ва шу билан бор эътибор "Сурхон"га қарши биринчи тур баҳсига қаратилади.
Туркия, Анталия.
"ПАХТАКОР" - "Пюник" (Арманистон) 1:1
Гол: Саиднуруллаев Саидумар (83)
"Пахтакор": Назаров, Саитов, Асқаров (Тодоров), Пазилдинов, Анваров, Саиднуруллаев, Собирхўжаев, Мерк, Черан, Ҳамдамов, Холдорхонов.