"Лацио" ҳужумчиси Густав Исаксен Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи учрашувида "Бавария" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
“Бу туш. Мен бундай учрашувни кутмагандим. Биз “Бавария”га қарши ўйнаш қийин бўлишини билардик, лекин биринчи бўлимда рақибга кўп имкон бермадик, иккинчи бўлимда эса шунчаки ажойиб ўйнадик”, — дея Исаксеннинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Жавоб ўйини 5 март куни Германияда бўлиб ўтади.