"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ 1/8 финалининг "Реал Сосьедад"га қарши биринчи учрашувида энг яхши футболчи деб топилди. Бу учрашувда у битта гол урди.
“У муҳим биринчи голни урди. Унинг дриблингли югуришлари рақибга доимий таҳдид эди ва у ҳужумга ўтганда уни тўхтатиб бўлмасди. У жамоадошлари билан ҳам яхши муносабатда бўлиб, бугун майдонда энг зўр бўлди", - дея қайд этишди УЕФА техник кузатувчилари гуруҳи.
Жавоб ўйини 5 март куни Сан-Себастьянда бўлиб ўтади. Бошланиши: Тошкент вақти билан 01.00.