Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Барселона"нинг ҳозирда ижарадаги ўйинчиларидан кўнгли тўқ

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Европа клубларига мавсум охиригача ижарага берган ва сўнгги ойлардаги ўйинлари айниқса қувонарли бўлган 8 нафар футболчига умид қилмоқда.

Қайси футболчилар янги мавсум бошланишидан олдин Каталонияга қайтарилиши ёки фойдасига сотилиши мумкин бўлади?

Эрик Гарсия («Жирона»)

23 ёшли марказий ҳимоячи Гарсия бош мураббий Мичел учун муҳим футболчи. Жорий мавсумда у "Жирона" сафида 17 та ўйинда майдонга тушди. Январь ойида у мушагидан енгил жароҳат олди, у аллақачон тузалиб бўлган ва мавсумнинг сўнгги қисмида асосий таркибда ўйнашни давом эттириш ниятида.

Сержиньо Дест («ПСВ»)

Америкалик футболчи Нидерландия клубидаги ижарасидан ўз манфаати учун фойдаланади - у асосий таркибда ажралмас футболчига айланган. Дест 26 учрашувда бир гол ва 5 голли узатмага эга, "ПСВ" футболчини 10 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Ансу Фати («Брайтон»)

21 ёшли ҳужумчи ноябрь ойида мушакларидан олган жароҳатидан сўнг "Брайтон" сафига қайтди. Ансу Де Зерби жамоаси сафида ҳозиргача 16 та ўйинда 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Клеман Лангле («Астон Вилла»)

Мавсумни омадсиз бошлаганидан сўнг, франциялик ҳимоячи “Астон Вилла”нинг асосий жамоасига қўшилди ва Унаи Эмери қўл остида 15 та ўйин ўтказди. У яхши ишлайди ва келгуси ёзда сотилиши мумкин.

Хулиан Араухо («Лас-Пальмас»)

22 ёшли мексикалик футболчи "Лас-Пальмас"да кутилмаган ҳодисаларга сабаб бўлди. У 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. У Гарсия Пимиента жамоасига таъсир қилишда давом этиши кутилмоқда.

Пабло Торре («Жирона»)

Пабло Торре (20 ёш) "Жирона"нинг 9та ўйинида қатнашди - Мичел унга умид қилмоқда. "Барса" ёш плеймейкерни Алеш Гарсияни қўлга киритиш учун трансфер жараёнига қўшиши мумкин.

Шади Риад («Бетис»)

Марокашлик марказий ҳимоячи - "Бетис"нинг жорий мавсумдаги асосий кашфиётларидан бири. 20 ёшли футболчи ўринбосарлар жамоасидан шартнома асосида келган бўлсада, асосий жамоада 16та ўйинда майдонга тушди. Ажойиб ўйинлар Шадига Африка кубоги учун Марокаш терма жамоаси сафидан жой олишга ёрдам берди.

Алекс Валье («Леванте»)

Чап қанот латерали (19 ёш) "Леванте"даги барча кутилган ҳолатлардан ошиқчасига ўйнаб юборди.

У Сегундада аллақачон 21 та ўйин ўтказган, бироқ охирги ўйинда мушакларидан жароҳат олган, шу боис у бир неча ҳафтани ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Киритилди: 22:12, 15.02.2024.
Ўқилди: 3334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.