Ромелу Лукаку бу мавсумда Европа Лигасидаги 6-голини урди.
“Рома” форварди “Фейеноорд” дарвозасини ишғол қилди (1:1) ва тўпурарлар пойгасида пешқадамликни давом эттирди. “Брайтон”дан Жоау Педру ва “Марсель”дан Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам 6тадан гол уришди.
Лукаку Европа Лигасидаги 26-голини урди ва бу кўрсаткич бўйича “Атлетик” собиқ ҳужумчиси Ариц Адурисга тенглашди. Турнирда фақат Радамель Фалькао ва Обамеянг ундан кўпроқ гол уришган (ҳар бири 30 тадан).