Европа футболида Европа лигасининг 1/16 финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтди, Италиянинг “Рома” клуби Нидерландиянинг “Фейеноорд” клуби билан дуранг ўйнади (1:1). Рим клубидан ягона гол бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку томонидан киритилди. Унинг фикрича, жамоаси меҳмонда жуда яхши натижага эришди.
"Албатта, ғалаба қозонишни истардим, лекин Роттердамдаги 1:1 - жуда яхши натижа. Рақиб ўз уйида жуда яхши ўйнайди. Биз яхши ўйин ўтказдик", - дея Лукаку сўзларини келтиради Forzaroma.it.
Бу жамоаларнинг жавоб ўйини бир ҳафтадан сўнг, 22 февраль куни бўлиб ўтади.