Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Самвел Бабаян: “Бугун ютишимиз мумкин эди”

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси, нимчорак финали биринчи ўйинидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Ал-Иттиҳод” (0:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Бугунги Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” ўйини “Навбаҳор” учун жуда муҳим эди. Асосий муаммойимиз - ҳали жамоанинг яхши формада эмаслиги. Шундай бўлса-да, йигитлар жуда ташаббускор ва зич футбол намойиш этди. Барибир айрим футболчилар машғулотларни бир ҳафта олдин бошлашган. Мазкур жиҳат бироз панд берди, дея оламан. Натижага келсак, Осиёнинг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Шу туфайли биз кўпроқ тўпсиз ҳаракат қилдик. Биз ҳам кўп вазиятлар яратдик. Афсуски, уларни якунлашда муаммолар бўлди. 
- Иброҳим Йўлдошев жароҳат олганидан сўнг, Йован Жокични ҳимояга қўйдингиз. Бу менимча, иш берди. Балки янги мавсумдан Жокични янги позицияда кўрармиз? 
- Чиндан ҳам Йўлдошевда жароҳат бор эди. Таркибимизга келсак, топ футболчилар сони барибир чекланган. Шу сабабли, Йованни бу позицияда синадик ва у бугун ҳимояда ўта ишончли ва сифатли ўйин кўрсатди. Ҳозир Жокич чемпионатимиздаги энг сифатли футболчилардан бири. Ишонаманки, у исталган нуқтада ҳаракат қила олади. 

- Фаррух Сайфиев ва Одил Ҳамробеков Осиё кубоги-23 мусобақаси  туфайли жамоа машғулотларида кўп иштирок этишмади. Бироқ улар “Навбаҳор” ўйинига  жуда тез мослашиб кетишибди. Қолганларда адаптация жараёни қандай? Шунингдек, трансфер ойнаси якунлангунига қадар яна янгилик кўришимиз мумкинми?

- Жуда ҳам яхши савол. Ростдан ҳам улар жуда тез мослашиб кетишди. Қолганларга келсак, Русланни ҳам алоҳида эътироф этиш керак. У ҳам яхши ўйин ўтказди ва рақиб дарвозаси олдида кўп хавф яратди. Энг муҳими, у жамоага ҳужум ташкил қилишда катта ёрдам беради. Трансферлар ҳақида гапирсам, ҳали ойна очиқ. Ҳозирги кунда бизда етарлича футболчилар бор. Яна билмадим. Буни муҳокама қилиб кўрамиз. 
- Дуранг натижа сабаблари ва жавоб учрашуви ҳақида гапирсангиз?
- Бугун ютишимиз мумкин эди. Бу қадар қийин учрашув бўлишига сабаб - бу рақиб фактори. Уларнинг таркибида икки нафар Европа Чемпионлар лигасида тўп тепган футболчи бор. Биз бу мавсум ҳисобидан илк расмий ўйинимизни ўтказдик. Жавоб баҳсига келсак, биз курашамиз ва максимал даражада имкониятларимиздан фойдаланамиз.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 07:06, 16.02.2024.
Ўқилди: 2758 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.