"Челси" ҳимоячиси ва сардори Тьяго Силва АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок этмайди. Бу ҳақда Маурисио Почеттино маълум қилди.
Кэрни Чуквуэмека ҳам шанба куни ўйнамайди. Икки кун олдин у тўпиғидан жароҳат олган.
Айни вақтда "кўклар"нинг асосий дарвозабони Роберт Санчес сафга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, 2023/24 йилги Премьер-лиганинг 1-даврасида "Челси" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги беллашувда 4:4 ҳисоби қайд этилганди.